Хитой мезбонлик қилаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди ва чорак финалга йўлланма олган барча термалар номи маълум бўлди.
«D» гуруҳининг сўнгги турида австралиялик футболчилар Жанубий Кореядан 2:3 ҳисобида енгилиб, Осиё Чемпионати билан хайрлашди. Сурия эса Вьетнам билан голсиз дуранг ўйнаб, мусобақани тарк этадиган бўлди.
Чорак финал беллашувларидан 2 таси 19 январь куни бўлиб ўтади, яна 2 таси 20 январда ташкил этилади. Ўз олдига чемпионлик вазифасини қўйган Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси ярим финал йўлида Японияга қарши майдонга тушади.
Осиё Чемпионати U23 Чорак финал 19 январь, жума
Қатар — ФаластинЯпония — Ўзбекистон
20 январь, шанбаИроқ — ВьетнамЖанубий Корея — Малайзия
Изоҳ (0)