Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан «Сергели» ЙПХ масканида ўтказилган тадбир давомида Nexia русумли автомашина текшириш учун тўхтатилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Автомашина ҳайдовчиси ва йўловчилари ИИВ ахборот маркази базаси орқали текширилган вақтда йўловчи, 1981 йилда туғилган Қодир Абдуллаевга нисбатан Тошкент вилояти, Янгийўл туман ИИБ Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Қодир Абдуллаев ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган.
Изоҳ (0)