Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда 14 январь куни Сурхондарё вилояти Денов тумани ошпазлари 9 тонна ош дамлаб, ўтган йили Тошкент шаҳрида ўрнатилган рекордни янгиламоқчи экани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди, деб ёзади ЎзА.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

«Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан дамланадиган бу ош аслида 8 тонна. Энг муҳими, у ижтимоий тармоқларда хабар қилинганидек, рекорд ўрнатиш учун эмас, балки ошпазлар маҳоратини синовдан ўтказиш ва халққа ўзига хос байрам кайфияти бағишлаш мақсадида тайёрланмоқда», — дейилади хабарда.

Ошни дамлаш ва тарқатиш учун туман марказий стадионига Тошкент шаҳридан 8,8 тонна сиғимга эга улкан қозон келтириб ўрнатилган.

Қайд этилишича, ошга сарфланадиган маблағ ва масаллиқлар ҳомийлар томонидан ажратилмоқда.

Палов халқимизнинг энг севимли таоми. Уни юртимизнинг турли ҳудудларида турлича тайёрлашади. Бизнинг Деновимиз ҳам шундай. Паловни 46 ошпаз биргаликда тайёрлаб, ҳарбий қисм аскарлари, мурувват уйи, мактаб-интернат тарбияланувчилари, беморлар, ногиронлар ва эҳтиёжманд оилаларга тарқатишни мўлжалламоқдамиз. Шунингдек, миллий бу таомни аҳолининг кенг қатламлари ҳам татиб кўриб, баҳо беришлари мумкин.М.Мавлонов, бош ошпаз
Ҳисоб-китобларга кўра, деновлик ошпазлар тайёрлайдиган палов учун 2 тонна 200 килограмм гуруч, 2 тонна гўшт, 2,5 тонна сабзи, 800 килограмм ёғ, 200 килограмм пиёз ишлатилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар