Навоийда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг 2017 йил фаолияти якунлари ҳамда 2018 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вилоятдаги 303 фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари – ёшлар масалалари ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимига сайловлар ўтказилди.
186 мингдан ортиқ оилага кирилиб, яқиндан мулоқот ўтказилгани натижасида 1 минг 264 оиладаги турли низо, 450 дан зиёд ажрим, 80 дан ортиқ эрта никоҳнинг олди олинди.
2017 йилда 210 нафар ногиронга ногиронлик аравачаси берилиб, 45 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож икки фуқарога арзон уй-жойлар сотиб олиши учун бошланғич бадал тўлаб берилди.
Ўтган йили вилоятда 52 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмаган. Барча фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қаратилган «Ҳамкорлик тизими» йўлга қўйилди.
Ўтган йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хатирчи, Кармана, Томди ва Қизилтепа туманлари кенгашларининг 5 нафар масъул ходими огоҳлантирилди.
Изоҳ (0)