Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ишлаб чиқарила бошланган рақамли радиостанция техникалари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу замонавий маҳсулотлар давлат раҳбарининг қарорига асосан «Ўзэлектроаппарат» заводида ишлаб чиқарилмоқда.
Хитойнинг Hytera компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳа самарасида саккиз турдаги аппаратлар тайёрланмоқда. Илғор технологияларга асосланган бундай техникалар шу пайтгача мамлакатда ишлаб чиқарилмас эди. Рақамли радиостанция воситалари импорт ўрнини босиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаши билан улкан аҳамиятга эга.
Изоҳ (0)