Пенсильвания штати университети физиклар гуруҳи профессор Микаэль Рехтсман бошчилигида тўртинчи фазовий ўлчамга йўл топди. Улар тадқиқоти натижалари Nature журналида чоп этилган.
Физиклар 2016 йилда Нобель мукофотига лойиқ деб топилган тадқиқот натижаларига таянди. Олимлар лазерлардан фойдаланиб, махсус икки ўлчамли структурани яратди. Улар Холл квант эффектини эслатувчи натижага эришди.
Физиклар уч ўлчамли предметлар уларнинг шакли ҳақида хулоса қилиш имконини берувчи икки ўлчамли соя ҳосил қилишини таъкидлайди. Мураккаб ҳисоб-китоблар уч ўлчамли объектлар тўрт ўлчамли объектлар «соя»си бўлиши мумкинлигини кўрсатди.
Олимлар тўрт ўлчамли макон тушунчасига яқинлашганлигини маълум қилади. Бизни ўраб турган олам уч фазовий ўлчамга эга, бироқ физик моделларда улар бундан кўп бўлиши мумкин. Мисол учун, суперструн назариясида 10 та фазовий ўлчам кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)