3 январь куни пойтахтдаги «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғида қуролли кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестри томонидан байрамона концерт дастури ташкил этилди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳарбий санъаткорлар Янги йил арчасида илк бор иштирок этди.
«Мазкур тадбирда ҳарбий санъаткорлар томонидан ижро этилган ҳарбий-ватанпарварлик ва ёшларбоп мусиқалар, ҳарбий оркестр садолари Янги йил айёмига ўзгача туҳфа бўлди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)