3 январь куни пойтахт ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир фуқаронинг ёнидан катта миқдорда марихуана гиёҳванд моддасини аниқлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, 3 январь куни соат тахминан 12:00 ларда ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган тўйхона олдида 1976 йилда туғилган Мавлонов Мурод Алижонович тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнидан 144,29 грамм марихуана аниқланиб олинди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)