Ёнғин хавфсизлиги ходимлари Билл ва Ҳиллари Клинтоннинг Чаппаква (Нью-Йорк штати) шаҳрида жойлашган уйида содир бўлган ёнғинни тўлиқ ўчиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда CBS телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Нью-Касл шаҳри полицияси вакили Артур Мендозанинг маълум қилишича, ёнғин маҳаллий вақт билан 15:15 да (Тошкент вақти билан 01:15) ўчирилган.
Хабарларга кўра, ёнғин асосий бинода эмас, балки ер-мулк ҳудудида жойлашган кичикроқ уйда содир бўлган.
Жабрланганлар ва қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Маълумот учун, Клинтонлар оиласи ушбу уйни 1999 йилда 1,7 миллион долларга сотиб олган эди.
Изоҳ (0)