Шимолий Корея томонидан 2017 йил 29 апрелда амалга оширилган қитъалараро баллистик ракета синови муваффақиятсиз кечиб, ракета парчаларининг аҳоли пунктига қулаши билан якунланган, деб ёзади «ТАСС».
The Diplomat нашри АҚШ ҳукуматидаги манбасига таяниб хабар беришича, ўрта масофали «Хвасон-12» ракетаси 237 минг киши яшайдиган Токчхон шаҳрига қулаган, саноат ва қишлоқ хўжалик тузилмаларига «жиддий зарар» етган. Манба қайд этишича, ракета ҳавода қарийб бир дақиқа бўлиб, кўпи билан 70 км масофани босиб ўтган.
Нашр таъкидлашича, парвоз узоқ давом этмаганлигини ҳисобга олганда, сарфланмаган ёқилғининг катта ҳажми туфайли, портлаш кучли бўлган бўлиши мумкин. Журналистлар гумон қилишича, ракета саноат зонасига ишдан холи вақтда тушгани сабабли, қурбонлар кўп бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)