Бельгия божхона хизмати ходимлари Антверпен портида етти тоннага яқин кокаинни мусодара қилди. Кокаин банан жойланган қутиларга яширилган. Бу ҳақда Brussels Times нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Нашрнинг таъкидлашича, бельгиялик божхоначилар кокаинни ўтган дам олиш кунларида аниқлаган. Товар етказишнинг охирги пункти Нидерландия бўлиши кераклиги тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда юк қаердан келаётганлиги ва қаерга етказилиши лозимлигини аниқлаш учун суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)