Жамоат арбоби Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида Янги йил табригини жойлаштирди. Табрикда у янги йилда қуёшли кунлар кўпроқ бўлишини тилаб қолди.
Мен ушбу йилни юрагимда муҳаббат ва барча кунлар учун шукроналик ҳисси ила якунлаяпман. Кириб келаётган 2018 йилда сиз ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик, меҳр-муҳаббат ҳамда ишларингизда равнақлар тилаб қоламан. Истардимки, ҳар бир хонадонда қут-барака ва ҳар бир инсон қалбида тинчлик, хотиржамлик ҳукм сурсин; одамлар ҳаётга тинч ва ишонч назари билан қарасинлар. Уй, ишхона ва кўчаларда, бир-биримизга кўпроқ хайрихоҳ бўлайлик. Ривожланиш, ишлаш, яратиш ғояларига тўла бўлган инсонлар, ушбу орзу ва режаларини амалга ошириш учун имкониятларга эга бўлсинлар. Ер юзидаги барча болажонлар тўқ, соғлом ва бахтли бўлиб юрсинлар. Бугунги кундай қуёшли кунлар кўпроқ бўлаверсин ҳамда барча инсонлар яхшилик ва эзгуликка ишонсинлар!
Изоҳ (0)