Тошкентда 24 декабрь, якшанба куни биринчи марта халқ депутатлари туман кенгашлари сайлови бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бунга қадар пойтахтда халқ депутатлари туман кенгашлари йўқ эди. Уларнинг ташкил этилиши фуқароларга туманлар бошқарувида ўзлари сайлаган вакиллар орқали иштирок этиш имконини беради.
11 та туман кенгашига 30 нафардан депутат сайланади. Жами 1650 номзод сайловда иштирок этмоқда. Улар тўрт сиёсий партия ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан илгари сурилган.
Овоз бериш учун 330 сайлов округи ва 855 сайлов участкаси ташкил этилган. Сайловчи қайси участкада рўйхатга олинганини Марказий сайлов комиссияси сайтидан аниқлаш мумкин.
Изоҳ (0)