Янги йилгача саноқли кунлар қолди, шаҳарда аллақачон байрамолди муҳит ҳукм сурмоқда. Гул дўконлари пешойналарида арчалар пайдо бўлмоқда, пештахталардан арча ўйинчоқлари жой олмоқда, янги йил қўшиқлари садоси тез-тез янграй бошламоқда. Ҳавони мандаринларнинг ажойиб ҳиди тутган, дақиқа сайин байрамга ошуфталик ҳисси ортиб бормоқда. Шу билан бирга, ойнинг энг муҳим саволи юзага чиқади: Янги йилга нима совға қилса бўлади?
Шу ерда аниқлаб олиш керак – совға кимга аталган бўлади? Жорий йилда фитнес-билакузукларга, косметик тўпламлар ва радиобошқарувли вертолётларга қизиқиш катта. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Янги йил — оилавий байрам, демак, кўпчилик уй учун узоқ йиллар давомида хизмат қиладиган қимматбаҳо, сифатли совға олишга пул сарфлашни оқилона йўл деб билади. Айнан мана шу олтин паллада уйларда янги газ плиталари, совутгичлар ва аёллар учун энг яхши ёрдамчилар — кир ювиш машиналари пайдо бўлади. Улар маникюрни асрабгина қолмай, бир дунё вақтни тежайдилар, айниқса чақалоқ дунёга келса, бу «ёрдамчи»ларнинг тенги бўлмайди!
Албатта, хавфсизлик нуқтаи назаридан, болалар либосларини қайнатиш ва фақатгина хўжалик совуни билан ювиш керак, деб таъкидлайдиган бувижонлар ҳам топилади. Афсоналарга кўра, бу усул билан ҳатто доғларни ҳам кетказиш осон бўларкан. Замонавий технологиялар асрида табиий савол туғилади: барабани антибактериал қопламали бўлган, энг мураккаб доғларни ҳам кетказа оладиган, тежамкор ва, боз устига, мутлақо шовқинсиз ишлайдиган кир ювиш машиналари бор бўлгандан кейин, бу ишларга беҳуда вақт сарфлашдан нима наф? Haier кир ювиш машиналарининг-ку, «Тезкор ювиш» тезлиги бўйича тенги йўқ — 15 дақиқада ишни битказади! Бу, масалан, бир жуфт пайпоқни тезда чайиб олиш керак бўлганда жуда асқатади.
Haier кир ювиш машиналари ҳақидаги интернетдаги мулоҳазалар билан танишадиган бўлсак, унинг бир қатор афзалликлари аниқланади. Улар қаторида, аввало, сифатли тозалашни тилга олиш зарур: бу айниқса болалар кийимларида кўринади. Иккинчи ўринда дизайн: энсиз кир ювиш машиналар 6 килограммгача кирни юклаш имконини беради, бунда маконнинг «бўғилиб» қолиши кузатилмайди. Мулоҳазаларда кўтарилган яна бир муҳим жиҳат шовқиннинг паст даражада эканлиги ва ҳатто 1200 айланмада ҳам вибрациянинг йўқлигидир. Тежамкорликни ҳам айтиб ўтиш керак: машиналар А+++ тоифасига мансуб бўлиб, сезиларли даражада кам электр энергияси истеъмол қилади. Буларнинг ҳаммасига қўшимча равишда, кучланишдаги кескин ўзгаришларга чидамлидир — бу ҳол қишки ва ёзги мавсумларда катта қулайлик беради. Сўзсиз афзаллик берувчи яна бир ижобий жиҳат унинг нархидир: бу машиналар боша брендларнинг ўхшаш моделларига нисбатан миллион сўмга арзондир.
Янги йил арафасида Haier компанияси қўшимча совға тақдим этишга аҳд қилди. 1 декабрдан 30 декабргача Haier кир ювиш машинасини харид қилсангиз, катта пакетдаги Persil кир ювиш кукунига эга бўласиз, у 30 тадан ортиқ кир ювишга етади. Шу тариқа, сиз фойдали харидгина қилиб қолмай, қўшимча равишда яна уч ой кир ювиш кукунини тежашингиз мумкин.
Компания тўғрисидаги батафсил маълумотни расмий сайтдан ёки Facebookдаги саҳифадан олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)