Коди Холл
Юз деформацияси касаллиги билан туғилган қизалоқ 14 йилда 18 та операцияни бошидан ўтказган. Ҳозирги кунда унинг ўзи жарроҳ бўлиб ишлайди.Малала Юсуфзай
Покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси мамлакат ҳукумати томонидан аёлларга таълимни тақиқлаш ҳақида фармон чиқарилганидан сўнг ўз блогини юрита бошлаган. Шу сабабли у таъқибларга учраган. Уни ўлдиришга ҳам уриниб кўрилган, оқибатда у оғир жароҳатлар билан кома ҳолатига тушиб қолган. Айни вақтда у Оксфорд университетида таълим олмоқда. У суриялик қочоқларни ўқитиш учун мактаб очган, шунингдек, Нобель мукофотини қўлга киритган.
Микейла Холмгрен
Даун синдроми билан туғилган қиз «Миннесота гўзали» танлови ғолибига айланган ва «АҚШ гўзали» танловида иштирок этган биринчи имконияти чекланган қиз бўлган. У рақс, гимнастика билан шуғулланади, хайрия ишларида иштирок этади.Сара Мур
Сара Мур шаҳардаги ҳаётини ташлаб, Шотландиядаги асосан қариялар яшайдиган оролга кўчиб борган. Қиз оролдаги кишиларнинг энг оғир ишларини ўз елкасига олган. У ҳаво ҳаракати диспетчери, васий, почтачи, ўт ўчирувчи қутқарувчи, чўпон, орол кенгаши котиби, самолётга юк ортувчи, экскаватор ҳайдовчиси ва экскурсиячи бўлиб ишлайди.Бетани Хемилтон
Бетани Хемилтон 13 ёшида йўлбарс акула ҳужумига учраб, чап қўлидан ажралган. Бироқ қиз ўз қўрқувини енгиб, сёрфинг билан шуғулланишда давом этган. У ҳозирги кунда оилали, жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган. Бетани ҳақида китоб ёзилган ва фильм суратга олинган.
Лиз Мюррей
Лиз Мюррейнинг болалиги жуда оғир ўтган. У гиёҳванд ота-она билан яшаган, муштлашув ва жанжалларни бошидан ўтказган. Ўзидан уялиб, мактабга бормай қўйган ва кўча безориларига қўшилган. У 15 ёшида бутунлай кўчада қолган ва ўлаётган онаси билан ўриндиқларда тунни ўтказган.Бироқ у ўзини қўлга олиб, мактабни муваффақиятли тамомлаган. Кейинчалик у Гарвард университетида ўқиган. Ҳозирда эса ёзувчи ва нотиқ ҳисобланади.
Изоҳ (0)