Аввал маълум қилинганидай, 13—14 декабрь кунлари Қирғизистон президенти Сўранбой Жээнбеков расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф доирасида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.
Хусусан, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Республиканинг етакчи банкларига Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига товар ва хизматларни экспорт қилиш учун Қирғизистоннинг молия-кредит ташкилотларига 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияларини очиш тўғрисида битим имзолаш таклиф қилинган.
Мазкур ҳужжат доирасида «Ўзсаноатқурилишбанк» АTБ Қирғизистон кредит ташкилотларига кредит линиялари ажратиш орқали Ўзбекистондан қўшни давлатга технологиялар ва товарлар олиб келишни молиялаштириш имконини берадиган уч етакчи банкдан бири сифатида белгиланган.
Таъкидлаш жоизки, «Ўзсаноатқурилишбанк» миллий иқтисодиётнинг тузилмавий ислоҳотларида фаол иштирок этаётган, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган йирик акциядорлик-тижорат банкларидан бири ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида!
Изоҳ (0)