Яқинда канадалик тадқиқотчилар Монреалда кутилмаган кашфиётни амалга оширди: шаҳар остидан ғорлар топилди. Ишониш қанчалик қийин бўлмасин ер ости туннеллари автомобиллар ва одамлар қатнайтиган кўчалардан атига бир неча ўн метр чуқурликда бўлган, деб хабар берди TravelAsk.
Ғорлар мутлақо тасодифан кашф қилинган: Даниэль Карон ва Люк Ле Блан илгари маълум бўлган ғорнинг қадимги деворларини бузишни режалаштирган. Улар болғалар ёрдамида бузилган девор ортида анча катта туннеллар тармоғига дуч келган. У ерга ҳали ҳеч бир одамнинг қадами етмаган.
Ғорнинг узунлиги 200 метр, эни эса бир метрлар атрофида. Ҳатто унинг ичида чуқурлиги 5 метр келадиган кўл ҳам мавжуд. Шу сабабли тадқиқотчилар у ерни ўрганишда ҳаво билан шиширилган каноэда ҳаракатланишга мажбур бўлмоқда.
Изоҳ (0)