Кўпчилигимизга бирон бир ишни бажариш учун қарор қабул қилишда мотивация етишмайди. Унинг зарурлигини белгилаш ва тўғри қарор қабул қилишга оддий шкала ёрдам беради.
Нима учун биз қарор қабул қила олмаймиз?
Узоқ вақтлар давомида бизда ирода кучи тамом бўлиши мумкин бўлган, чекланган ресурс деб ҳисобланган. Лекин яқинда, бундай нотўғри фикрлайдиган одамларнинг ўз-ўзини назорат қилиши пасайишга мойил эканлиги маълум бўлди. Улар ўзларининг заифлиги, муваффақиятсизликлари ва қурқувларини ирода захирасининг тугаб қолиши билан оқлайди.Агар сиз қарор қабул қила олмасангиз ёки бирон бир ишга журъат қилолмасангиз, бу сиздаги ирода кучининг тугаганини эмас, балки мотивация етишмаслигини билдиради.
Қандай қилиб ҳар қандай қарорни қабул қилишга ўрганиш мумкин?
Сизга қийин ҳолатдан чиқишга ёрдам берадиган самарали усул бор. Уни Strategic Coach тренинг компаниясининг асосчиси Ден Салливан тақдим қилган.У янги имкониятларни беш белгиси бўйича шкала бўйлаб –1 дан +5 гача баҳолашни таклиф қилади. Шкалада манфий сон борлигидан ҳайрон бўлманг. Чунки баъзи имкониятлар ҳаётингизни ёмонлаштириши ва сизни асосий мақсаддан чалғитиши мумкин.
Агар сиз бир бандда келтирилган ҳамма саволларга ижобий жавоб берсангиз, у бўйича янги имконият +5 балл олади, агар салбий бўлса, унда –1.
Бирон бир ишни бажаришга қандай қарор қабул қилиш кераклигини қуйидаги белгилар бўйича баҳолашингиз мумкин.
- Қобилият. Бу имконият туфайли сиз ўзингиздаги ноёб истеъдодни кўрсатиш имконига эгамисиз? Бунинг учун сизнинг малакангиз ва кучли томонларингиз иш берадими?
- Мукофот. Бу имконият сизга бирон бир аҳамиятли нарса олиб келадими? Натижада сиз оладиган нарса ҳақиқатан ҳам зарур ва муҳимми?
- Камолга эришиш. Бу имконият ўсишга, бирон бир янгиликни ўрганишга ва олдинга ҳаракат қилишга ёрдам берадими?
- Миннатдорчилик. Бу имконият бошқаларга ёрдам беришга имкон берадими?
- Кетма-кетлик. Бу имконият охирги банд бўлиб ҳисобланадими? Ёки у узоқ муддатли лойиҳада сизга фойда келтириши ва янги имконият эшикларини очиши мумкинми?
Манба: «Лайфхакер»