Ўзбекистонлик бош ошпаз Бекзод Ҳамроқулов нархи 1200 доллар бўлган дунёдаги энг қимматбаҳо кабобни тайёрлаш билан шуғулланади, деб ёзади My Day. Ушбу кабобни Лондондаги Hazev турк элита ресторанида татиб кўриш мумкин.
Таомни пиширишда Япониядан келтирилган мармар мол гўшти, эркин ўтлатиб боқилган қўзи ва бузоқ гўшти, француз пишлоғи, кабачки гули, райҳон, Қуддус артишоги, 25 йиллик сирка ва махсус зайтун ёғидан фойдаланилади.
Асосий таомномага киритилмаган кабоб махсус буюртма бўйича пиширилади ва бу сизга 1200 долларга тушади.