Facebook ва Google штаб-квартиралари яқинида жойлашган тарихий уйнинг нархи кўпчиликни ҳайратлантириши мумкин. Жорий йилнинг июль ойида Вудсайд шаҳри Портола-роуд, 1550 манзилида (Калифорния штати) жойлашган кошонанинг нархи 48 миллион долларга етди, бу 2008 йилда имзоланган битимдаги қийматдан 700 фоизга қимматроқ демакдир, деб хабар берди Insider Pro.
Ушбу кошона ва у жойлашган ер-мулк 2,8 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, бугунги кунда Кремний водийсида сотувга қўйилган энг қиммат уй ҳисобланади.
Вудсайд — Кремний водийсида жойлашган. Бу ерда бир неча йиллар давомида Стив Жобс, Ларри Эллисон ва Масайоси Сон каби магнатлар истиқомат қилган.
48 миллион доллар эвазига технология оламининг энг машҳур шахслари билан қўшни бўлиб яшаш мумкин.
Портола-роуд, 1550 манзилидаги Canardia кошонаси Аделаида Киркбрайдга тегишли бўлган. Номаълум инвестор уни 2008 йилда 6,1 миллион долларга сотиб олган.
Француз услубида бунёд этилган кошона 2,8 гектар майдонда жойлашган. Уйнинг деярли ҳар бир хонасига улкан деразалар ўрнатилган.
585 квадрат метр майдонда бешта ётоқхона, еттита катта ванна ва битта хона жойлашган.
Ошхонадаги иккита улкан стол атрофига кўплаб одамларни жамлаш мумкин.
Кошонадан катта ювиниш хонаси ўрин олган.
Гардероб эса ўз ўлчами билан Сан-Францискодаги студиялар билан бемалол рақобатлаша олади.
Уй эгалари иссиқ кунларда бемалол бассейнда чўмилишлари...
ёки ер-мул ҳудудида жойлашган кўлда сузишлари мумкин.
Отхонага эса 14 пони сиғади.
Изоҳ (0)