«Газета.ru» ҳали уйланмаган шаҳзодалар рўйхатини эълон қилди.
Греция ва Дания шаҳзодаси Филипп
Анна-Мария ва Константин II нинг кенжа ўғли Буюк Британияда — оила Грецияда монархия тугатилганидан кейин абадий сургунга маҳкум бўлганидан 19 йил ўтиб туғилган. Айни пайтда 31 ёшли бўйдоқ шаҳзода АҚШда яшайди. Жоржтаун университетини битиргач, у энди хеж-фондда ишлайди.Бруней шаҳзодаси Азим
Бруней қиролининг тўнғич ўғли 35 ёшли Азим Оксфордни битирган. У хайрия билан шуғулланади, фильмларга продюсерлик қилади ва Голливуд юлдузлари иштирокида ҳашаматли зиёфатлар уюштиради.Лихтенштейн шаҳзодаси Вензеслаус
Лихтенштейн князлик оиласи аъзоси 43 ёшли Вензеслаус 2003—2006 йилларда бразилиялик фотомодель — Адриана Лима билан учрашиб, шу орқали сариқ матбуот эътиборига тушган.Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан ибн Муҳаммад ал Мактум
Дубай ҳукмрон сулоласи аъзоси, 35 ёшли Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид ал Мактум шу пайтгача уйланмаган, у оилавий қадриятлардан ўз қизиқишларини устун қўяди. Унинг хоббилари ҳақида Instagram’даги қарийб 6 миллион киши кузатиб борадиган аккаунти орқали хабардор бўлиш мумкин.
У Сандхерстдаги қироллик ҳарбий академиясида таълим олган, шунингдек, Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабини битирган. Шаҳзода NH Capital LLP хеж-фонди раҳбари, унинг номи билан аталган янги университет президенти, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лигаси раҳбари, Дубай амирлиги спорт қўмитаси раҳбари ва бошқа лавозимларда ҳам ишлайди.Альберт Турн-и-Таксис
Турн-и-Таксис авлодининг 12-князи ва Германиянинг энг бой одамларидан бири Альберт 35 га тўлай деб қолган бўлса-да, ҳали бўйдоқ. 7 ёшида у 3 миллиард доллар, пиво заводлари, тегирмонлар, банк, 30 минг гектар ерни мерос қилиб олган. Эдинбург университетини иқтисодиёт ва илоҳиёт йўналиши бўйича битирган.Люксембург шаҳзодаси Себастьян
Люксембургнинг ҳукмрон герсоги Анри ва Мария-Тереза Местренинг ўғли 25 ёшли Себастьян меросхўрлар рўйхатида бешинчи. У Ангельсберг мактабида, Авлиё Георгий халқаро мактабида, Оксфорддади Summer Fields School’да ва Амплфорт коллежида ўқиган. Сўнг Люксембургдаги халқаро мактаб ва Сандхерст ҳарбий академиясини битирган. Айни пайтда АҚШдаги етакчи университетлардан бирида маркетинг ва коммуникацияларни ўрганмоқда.Иордания шаҳзодаси Ҳусайн ибн Абдулла
23 ёшли шаҳзода вояга етганидан кейин регент ролини бажариб, халқаро тадбирларда отасига ҳамроҳлик қилишни бошлаган. 21 ёшида БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида қатнашган, бир неча ой аввал эса БМТ Бош Асамблеясида нутқ сўзлади.
Изоҳ (0)