Австралиялик актёр Хью Жекман агент 007 — Жеймс Бонд образини катта экранларда гавдалантиришдан нега воз кечганига изоҳ берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
У 2000 йиллар бошида Пирс Броснаннинг ўрнини эгаллаб, янги Бондга айланиши мумкин эди. Аммо артист бу имкониятдан фойдаланмади.
«Мен ‘Х одамлар’ фильмининг иккинчи қисмига киришай деб тургандим, шунда агентим қўнғироқ қилиб, Бондга қизиқишим бор-йўқлигини сўради», — деди Жекман.
Актёрнинг таъкидлашича, Бонд ҳақидаги фильмлар сценарийлари ақлбовар қилмас сюжетларга бойлиги уни қониқтирмаган, лекин франшиза эгалари Жекман бунга аралаша олмаслигини билдирган.
Натижада янги Бонд сифатида катта экранларга Дэниел Крейг чиқди.
Изоҳ (0)