Twitter’нинг АҚШ сегментида энг катта шуҳратга эришган ва кўп тилга олинган фильм ҳамда сериаллар рейтинги тузилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Аниқланишича, америкалик микроблогерлар асосан «Мўъжизакор аёл» фильми ва «Тахтлар ўйини» сериалини тилга олган.
Фильмлар топ-10 лигига, шунингдек, «Ла-Ла Ленд», «Дюнкерк», «Ўргимчак одам: Уйга қайтиш», «Адолат лигаси», «У», «Соҳибжамол ва маҳлуқ», «Тор: Рагнарёк», «Қора пантера» кабилар кирди.
Сериаллар ўнталигидан «Ўта ғалати ишлар», «Катта ака», «Негалигига 13 сабаб», Saturday Night Live, «Юрувчи ўликлар», «Эҳтирос анатомияси», «Овоз», «Ғайритабиий», «Гўзал алдоқчилар» ўрин олди.
Изоҳ (0)