Жек Глисон
Жек болалигидан бошлаб эпизодик ролларда суратга тушиб келган. Уни бутун дунёга танитган роли «Тахтлар ўйини»даги Жоффри Баратеондир. Бироқ Глисон эндиликда кинода суратга тушишни истамаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, актёрлик касби ўзи шуғулланишни истайдиган касб эмаслигини тушуниб етган.Одри Хепберн
ХХ асрнинг энг машҳур актрисаларида бири, «Тиффаниникида нонушта», «Рим таътиллари» фильмларининг юлдузи Одри Хепберн яна бир нечта ажойиб ролларни яратиши мумкин эди, бироқ бунга айрим омиллар тўсқинлик кўрсатган. Актрисанинг биринчи турмуш ўртоғи Мел Феррер эди — у ҳам актёр бўлган, бироқ хотини каби машҳурликка эриша олмаган ва кўпинча унга ҳасад қилган. Хепберн турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлаган ва доим Мелга рол беришсагина суратга тушишга розилик билдирган. Уларнинг турмуши барибир узоққа бормади ва кино соҳасидаги 15 йиллик фаолиятидан сўнг актриса суратга тушишни йиғиштириб қўйди.Грейс Келли
Грейс Келли кино соҳасида ҳайратланарли натижаларга эришиши мумкин эди, бироқ кутилмаганда унинг ҳаётида Монако князи Ренье III пайдо бўлган. Актриса Голливудда муваффақиятга эришган ва «Оскар» мукофотига лойиқ топилган.
Бироқ Келли икки йўлдан бирини танлаши керак эди: карьера ёки оила. У биринчисини танлаган.Грета Гарбо
Ўз фаолиятини овозсиз кинолардан бошлаган Гретага ўз даврида талаб жуда юқори бўлган. 30-йиллар охирида Гарбонинг киностудия билан шартномасида муаммолар бошланган, 1941 йилда «Икки юзли аёл» фильми экранларга чиққан, бироқ у кинотанқидчилар томонидан яхши кутиб олинмаган. Шу билан ушбу фильм учун сўнгги бўлиб қолган.Тейлор Момсен
Тейлор биринчи бор кинода 3 ёшида роль ижро этган. Унга ўз даврининг энг машҳур фильмларидан бири — «Гринч — Рождество ўғриси», «Жосус болалар — 2»да рол ижро этиш насиб қилган. Бироқ унга ҳақиқий машҳурликни «Ғийбатчи» сериали олиб келган.
Бироқ бундан кейин Момсен кинодаги фаолиятини якунлаш борасидаги ниятини маълум қилган ва ўзини тўлиқ мусиқага бахшида этган. Ҳозирда у The Pretty Reckless рок-гуруҳининг етакчиси сифатида танилган.Кэмерон Диас
Кэмерон иштирокидаги сўнгги фильм 2014 йилда чиққан. Бунга сабаб актриса ўзини оиласига бағишлашни хоҳлаган бўлиши мумкин, ахир у 2015 йилда мусиқачи Бенжи Медденга турмушга чиққан. Бу вақт орасида Кэмерон узоқ умр кўриш ва соғлом ҳаёт тарзини кечиришга бағишланган иккита китобни чиқаришга улгурди.Адель
Адель ўзининг 2-альбомини чиқарганидан сўнг, маълум бир вақтга «жимиб қолган» эди ва орадан 4 йил ўтгачгина ўзининг 3-альбомини тақдим этишга қарор қилди. 2017 йилнинг ёзида Адель мухлисларига мактуб йўллаб, ўзини доимо уйда ўтирадиган одам бўлганлигини таъкидлаб, келажакда яна гастролларга чиқиш ёки чиқмаслиги маълум эмаслигини билдирган.
Изоҳ (0)