Италия А сериясининг 15-тури доирасида барча етакчи клублар майдонга тушиб улгурди. Бугун — 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган 2 та беллашув билан мазкур тур беллашувларига якун ясалади. Аммо улар турнир жадвалининг юқори қисмига ўз таъсирини ўтказмайди.
Миланнинг «Интер» клуби мазкур турдан кейин ҳам мағлубиятсиз сериясини сақлаб қолди. Нафақат сақлаб қолди, балки мавсумдаги энг йирик ғалабасини нишонлади ҳамда А серия пешқадамига айланиб олди.
Учрашувда хет-трик қайд этган хорватиялик Иван Перишич қувончини яшира олмади. Мавсум бошида унга бир қатор клублар қизиқиш билдирган бўлса-да, футболчининг айтишича, бош мураббий Лучано Спалетти уни «Интер»да қолишга кўндира олганди.
А серия. «Наполи»да мавсумдаги илк мағлубият. «Ювентус» 20 йил деганда Неаполда гол ўтказмади
Мазкур шаҳарнинг яна бир жамоаси «Милан» муваффақиятсиз ўйинлар сабаб Монтеллони истеъфога чиқариб, унинг ўрнига жамоанинг собиқ футболчиси Женнаро Гаттузони вақтинча тайинлаганди. Гаттузо бошқарувида «Милан» илк ўйиндаёқ очко йўқотди. Аҳамиятли томони, миланликлар бунгача кетма-кет 14 та ўйинда мағлуб бўлиб, кучли бешлик антирекордини янгилаган «Беневенто»ни таслим қила олмади.Италиянинг «Беневенто» клуби кучли бешлик антирекордини янгилади — 13 та ўйин ва 13 та мағлубият
«Милан» ғалабани деярли нақд қилиб турганди. Сўнгги сонияда эса жарима майдончасини ташлаб чиққан дарвозабон Альберто Бриньоли «Беневенто»ни мағлубиятдан қутқариб қолди ва жамоасига А сериядаги дастлабки очкони олиб берди.Посбоннинг айтишича, у учиб келаётган тўпни кўрган ва кўзларини юмиб зарба берган. Очганида эса жамоадошларига унга қараб югуриб келаётганди. Гаттузо эса сўнгги дақиқадаги голдан кейин ортидан пичоқ урилгандек ўзини ҳис қилгани ва ҳеч қачон шу тариқа гол ўтказишини ўйламагани ҳақида айтди.
Италия А серияси 15-тур беллашувлари 2 декабрь, шанба
«Торино» — «Аталанта» 1:1
Голлар: Николя Нкулу, 45 (1:0). Йосип Иличич, 54 (1:1).3 декабрь, якшанба
Изоҳ (0)