Хоразм вилоятига Туркманистоннинг Дошовуз тумани мэри Мамед Байрамгулиев бошчилигидаги делегацияси ташриф бурди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Вилоят ҳокимиятига кўра, меҳмонлар Шовот туманидаги Katqal’aTeks компанияси фаолияти билан танишган. Компанияда йўлга қўйилган ишлаб чиқариш жараёни делегацияда катта қизиқиш уйғотган.
Шунингдек, Дошовуз ва Хоразм ҳокимлари раислигида тадбиркорлар, санъат ва маданият вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни савдо-иқтисодий, социал-сиёсий соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Шунингдек, делегация Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт комплексида ҳамда GM Uzbekistan’нинг Хоразм филиалида бўлган.
Изоҳ (0)