Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Европа Иттифоқи билан Brexit ҳисобларини махфийлаштириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳисобдаги маблағ 40 миллиард фунт стерлингдан (53,3 миллиард доллар) ошиши айтилмоқда.
Айтилишича, Мэй Европа етакчиларини унинг ҳукумати Буюк Британия ва Иттифоқ ўртасидаги савдо келишуви шартларини декабрда ўтадиган саммитда келишиб олиш учун Евроиттифоқдан чиқиш учун кўпроқ пул тўлашга тайёрлигига ишонтирган.
«Европа Иттифоқидан чиқиш ҳақидаги келишувда рақамлар бўлмайди», — маълум қилди Иттифоқдаги манба The Sunday Times нашрига.
Изоҳ (0)