25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида республиканинг турли вилоятларидан келиб, муайян иш жойига эга бўлмаган, вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан, хонадон эгаси билан ижара шартномаси расмийлаштирмай яшаб келаётган 363 киши аниқланиб, текширилди. Бу ҳақда идоранинг расмий сайтида маълум қилинди.
Текширув давомида 28 фуқаро профилактик ҳисобда турувчи ва 127 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар эканлиги аниқланди.
Шунингдек, 117 фуқаро республиканинг бошқа вилоятларидан келиб, Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшаб келаётганликлари аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 223-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, 17 хонадон эгалари уйларини ижара шартномасини расмийлаштирмаган ҳолда яшаш учун тақдим этгани аниқланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)