• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Рецептлар

    Уйқуни самарали қилиш усуллари

    Тўйиб ухлай олмаслик бугунги кунда кўпчилигимиз учун муқаррар меъёр бўлиб қолди, унга аллақачон ўрганиб ҳам қолганмиз. Иш, ўқиш, фарзандлар, хобби, дўст-у дугоналар — буларнинг барчасига қандай улгуриш мумкин? Вақтимиз ўта тиғиз бўлгани сабабли биз аста-секинлик билан уйқу миқдорини камайтира бошлаймиз.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Ҳозирда олимлар томонидан ўтказилаётган тажрибалар саломатлик яхши бўлиши учун авваллари айтилганидек 8 соат ухлаш шарт эмаслигини кўрсатмоқда. Сан-Диегодаги тажриба кишига 4 соатлик уйқу кифоя қилишини кўрсатган бўлса, япониялик олимлар соғлом бўлиш учун камида 7 соат ухлаш зарур эканлигини исботлади.

    Аслида эса ҳар бир одамда уйқунинг ўз меъёри мавжуд бўлади, дейди шифокорлар. У 4—10 соат оралиғида бўлиши мумкин. Ушбу меъёрни ҳар бир киши ўзида аниқлаши, бунинг учун тажриба қилиб кўриши керак. Масалан, сиз илгарилари 02:00 дан 08:00 гача 6 соат давомида ухлаган бўлсангиз, энди шу олти соат уйқуни 00:00 дан 6:00 гача олишга уриниб кўринг.

    Бироқ бундан ҳам муҳими, мутахассислар фикрича, қанча эмас, қандай ухлашдир. Агар фойдали иш коэффициенти паст бўлса, у ҳолда 10 соатлик уйқу ҳам камлик қилиши, аксинча ушбу кўрсаткич энг юқори бўлса, 5 соат ухлаш ҳам кифоя бўлиши мумкин. Хўш, уйқуни самарали қилиш йўллари қанақа?

    24:00 гача ухлашга ҳаракат қилинг

    Тажрибалар шуни кўрсатадики, 24:00 гача бўлган бир соатлик уйқу унумдорлиги бўйича ундан кейинги икки соатлик уйқуга тенг.

    Кун тартибига риоя қилинг

    Стрессни камайтириш учун организмда ҳар куни бир вақтда ётиб, бир вақтда туриш одатини ҳосил қилиш муҳимдир. Кескин ўзгаришлардан қочиш учун дам олиш кунлари ҳам иш кунларидаги режимни сақлаб қолинг.

    Хонани мунтазам равишда шамоллатинг

    Сиз ухлайдиган хона дим бўлмаслиги лозим. Шунингдек, деразани очиб ухлаш ҳам тавсия этилмайди. Уйқу учун 18 даража ҳарорат айни муддаодир.

    Чўзилиш машқларини бажаринг

    Маълум бўлишича, кун бўйи тушадиган юк туфайли умуртқа поғонаси кечга бориб, 1—2 сантиметрга қисқаради, кечаси эса яна меъёрдаги узунликкача узаяди. Бунинг учун организмга куч керак бўлади, бироқ уйқу олдидан чўзилиш машқларини бажариш орқали уни ортиқча ишдан озод этиш мумкин. Бундай машқлар кўрсатмаларини интернетдан топиш мумкин.

    Уйқудан олдин бўшашинг

    Агар мушаклар таранг бўлса, ухлаб қолиш ҳам қийин бўлади, уйқунинг фойдали иш коэффициенти ҳам камаяди. Шу туфайли уйқу олдидан танангизнинг барча қисмларини бирин-кетин бўшаштиринг.

    Кечқурун тўйиб овқатланманг

    Тўйиб овқатлангандан кейин дарҳол ухлашга ёцангиз, организмга овқатни ҳазм қилиш учун кўп қувват ва вақт керак бўлади. Демакки, ухлаб қолиш ҳам кўп вақтни олади. Шу туфайли, уйқудан 3 соатча аввал овқатланиб олиш тавсия этилади.

    Илиқ душ қабул қилинг

    Уйқу олдидан душга тушиш бўшашиш ва тинчланишга ёрдам беради. Бундан ташқари, тоза тери енгилроқ нафас олади, натижада кислороднинг организмга кириши осонлашади.

    Мана шу тавсияларга доимий равишда риоя қилиб борсангиз, уйқунгиз самарали бўлиб, уйқуга кетиш учун камроқ вақт сарфлайсиз.

    Манба: «Zdorovie.com»

    24.11.2017, 22:45   Изоҳ (0)   30164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Творогли пирог пиширамиз

    24.11.2017, 20:04

    Шоколадли панкейк тайёрлаймиз

    23.11.2017, 20:16

    Тез тайёр бўладиган фойдали нонушталар

    23.11.2017, 09:35

    Торт безатишнинг 10 та ноодатий усули (фото)

    23.11.2017, 00:51

    Ёнғоқ ва майизли маффин

    21.11.2017, 16:30

    Сихда пиширилган товуқ

    18.11.2017, 23:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лаутаро Мартинес: “Кимдир “Интер”да қолишни истамаса — хайр”

    Спорт | 1 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:34

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    Дунё | 1 июл, 11:55

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.