Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги туридан қатъий назар, Каталониянинг «Барселона» клуби уни пешқадам сифатида якунлайдиган бўлди.
Бу борада «Барселона» ва «Бешиктош» клубларининг юриши бир-бирига ўхшаб кетди. Улар 1-давранинг барча ўйинида зафар қучди ва 2-даврадан бошлаб дурангларга рози бўла бошлади. Бу эса пешқадамлик учун кифоя қилди.
Ўтган мавсум Туриннинг «Ювентус» клуби «Барселона»ни чорак финалда қолдириб кетганди. Ўз майдонида каталонияликлар дарвозасига жавобсиз 3 та гол урган «Ювентус», сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Эрнесто Вальверде бошқарувида «Барселона» худди шу ишни такрорлади. «Камп Ноу»да «Ювентус» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урган Испания гранди, жавоб ўйинида голсиз дурангга рози бўлди ва пешқадамликни ўзи учун кафолатлади.
«Ювентус»нинг плей-оффга йўл олиш масаласи келаси турда ҳал бўлади. 5 декабрь куни туринликлар Грецияда «Олимпиакос» меҳмони бўлади, «Барселона» эса ўз майдонида «Спортинг»ни қабул қилади.
Изоҳ (0)