36 йил деганда Жаҳон Чемпионатига йўлланма олган Перу терма жамоаси ФИФА томонидан халқаро майдондан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий Libero газетасига асосланиб, Италия нашрлари хабар берди.
Боиси, Перу ҳукумати мамлакат футбол федерациясининг ишига аралашишни бошлаган. Аниқроғи, федерацияни Спорт Давлат Институтининг бир қисми бўлишга чақирган. Вазиятдан хабар топган ФИФА эса ҳолат борасида тушунтириш берилишини талаб қилди. Иш федерация фойдасига ўзгармаса, Перудан ЖЧ—2018 чиптаси олиб қўйилади.
1 декабрь куни ФИФА ЖЧ—2018 учун қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Катта эҳтимол билан Перу масаласи унгача ҳал этилади.
Изоҳ (0)