AdMe Британия қироллик оиласи бир неча йиллардан буён амал қилиб келаётган қизиқарли маросим ва анъаналар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
Камида иккита фарзанд
Қироллик оиласининг 60 йиллик анъанасига кўра, оилада камида икки нафар фарзанд бўлиши керак. Ҳеч ким учинчи ёки тўртинчи фарзанд кўришга тўсқинлик қилмайди, бироқ бу эр-хотиннинг ўз ихтиёрига боғлиқ. Елизавета II ва Эдинбург герцоги бу анъанага бўйсунмаган. Ҳозирда эса Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон учинчи фарзандини дунёга келтириш ниятида.
Ўтириш қоидалари
Қироллик оиласининг аёллари ўзлари хоҳлагандек ўтира олмайди. Оёқларни чалкаштириб ўтириш мумкин эмас.
Алоҳида тартиб
Елизавета II нинг турмуш ўртоғи у билан ёнма-ён юра олмайди, у деярли доим ундан сал орқароқда туради. Шунингдек, яна бир одат мавжуд: аввалига Елизавета II Эдинбург герцоги билан ўтиради, унда кейин Чарльз рафиқаси билан, шундан сўнггина шаҳзода Уильям турмуш ўртоғи билан ўтириши мумкин.
Битта қора кийим
Қироллик оиласининг ҳар бир аъзоси ўзи билан ҳар қандай сафарга албатта қора кийим олиб кетади (қариндошларидан бири вафот этиб қолган тақдирда шошиб қолмаслик учун). Қироллик оиласи аъзолари ҳеч қайси расмий чиқишларида қора рангли кийимлардан фойдаланмайди. У фақат мотам ҳолатларида ишлатилади.
Болалар кийими
Болаларга нисбатан жуда қаттиқ тартиб мавжуд: шимлардан фақатгина катталар фойдаланади. Шу сабабли болалар йилнинг исталган вақтидан қатъи назар шортикда юради. Ва бу дресс-кодга камида 8 ёшгача амал қилинади.
Тўртта исм
Қироллик оиласида туғилган болаларнинг тўрттагача исми бўлиши мумкин. Шу билан бирга уларнинг фамилияси бўлмайди. Агарда фамилияга эҳтиёж туғилиб қолса, улар ўз унвонидан фойдаланиши мумкин. Масалан, шаҳзода Жорж мактабда Кембриж фамилиясидан фойдаланади.
Қироличанинг туғилган куни
Қироличанинг туғилган кунида қироллик оиласининг барча аъзолари иштирок этиши керак. Бу борада деярли ҳеч қандай истисно қабул қилинмайди, барча келишга мажбур.
Янги туғилганларни чўқинтириш
Чақалоқлар Англия черковининг ёки Букингем саройининг раҳбари томонидан, бўлмасам ота-онасининг хоҳишига қараб черковда чўқинтирилади. Таъкидланишича, ушбу маросимида болакайларга 1841 йилда қиролича Виктория чўқинтирилганда фойдаланган кийимлар кийдирилади.
Изоҳ (0)