Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасидан кейин автомашина соҳибига айланди. Бу ҳақда Instagram саҳифасида маълумот берилди.
Рўзибоев MMAдаги жангини Екатеринбургда ўтказиб, рақибини нокаут қилишга муваффақ бўлди. «Ахмат» клуби аъзоси ҳисобланган Нурсултоннинг бу хизматлари автомобилга лойиқ кўрилди. Клубнинг Осиё Лигаси президенти ҳисобланган Нодир Қодиров шахсан Рамзан Қодиров томонидан спортчига машина калтини топширди.
Октагондаги бу маросим вақтида Нодир Қодиров 18 ноябрь куни ўтказилган Ўзбекистон байроғи куни ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Изоҳ (0)