Россия либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский 2018 йили бўлиб ўтадиган мамлакат президенти сайловида қатнашади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Партия депутати, Давлат Думаси вице-спикери, Жириновскийнинг ўғли Игорь Лебедев ушбу қарор партиянинг 20 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида бир овоздан қабул қилинганини айтиб ўтди.
«Бу мамлакатимиздаги еттинчи, энг ёрқин сайлов кампанияси бўлади. Унда асосан парламент партиялари иштирок этмоқда. Биз ҳеч қандай таҳдидлар, хафа қиладиган воқеалар бўлмаслигини, бари оддий режимда ўтишини биламиз», — деди у.
Жириновский номзодининг кўрсатилиши партиянинг декабрь ойида ўтказиладиган съездида узил-кесил ҳал қилинади.
Жириновский бунга қадар беш марта президент сайловида иштирок этган. Бошқа ҳеч бир сиёсатчининг номзоди сайловда бу қадар кўп кўрсатилмаган.
Изоҳ (0)