20 ноябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ташкилотлари, шу жумладан, давлат органлари сайтлари киберҳужумга учради. Ахборот хавфсизлиги соҳаси мутахассислари кўрган чоралар натижасида ҳужум оқибатлари бартараф этилди, сайтлар фаолияти тикланди. Бу ҳақда, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
UZINFOCOM маркази ҳамда вазирликнинг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази сайтларнинг охирги актуал версияларини тиклаш бўйича зарур чораларни кўрди.
Келажакда бундай ҳужумларга қарши туриш учун уларнинг сабаблари ва услублари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)