Тошкентнинг «Пахтакор» клуби аъзоси Жамшид Искандеров Эроннинг «Сепахон» клуби билан музокара бошлади, деб хабар берди «Championat.asia». «Пахтакор» матбуот хизмати бу хабарни изоҳсиз қолдирган.
ФИФА қоидаларига кўра, футболчининг клуб билан шартномаси тугашига 6 ой вақт қолгач, у бошқа клублардан тушаётган таклифларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Искандеровнинг «Пахтакор» билан шартномаси шу йилнинг якунида ўз ниҳоясига етади.
Форс чемпионати вакили «Сепахон» шундан келиб чиқиб, Искандеровга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар Жамшид эркин агентга айланиб қолса, эронликлар уни текинга олиб кетиши катта эҳтимол.
«Сепахон» Эрон чемпионатининг якунига етган мавсумида 14-ўринда якунлаб, лигадаги ўрнини зўрға сақлаб қолди.
Изоҳ (0)