Футбол бўйича Сурия миллий терма жамоаси бош мураббийи Айман Ҳаким истеъфога чиқди.
Ҳаким Сурия термасини 2016 йилнинг 9 май куни қабул қилиб олганди. Ўтган давр давомида сурияликлар 21 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 6 тасида зафар қучишга эришди ва 11 бор дуранг қайд этди. Яна 4 та ўйинда омад рақиблар томонида бўлди.
Жумладан, Айман Ҳаким бошқарувида Сурия Эрон, Жанубий Корея каби грандлардан очко тортиб олди, Самвел Бабаян устозлик қилган Ўзбекистон термасини мағлуб этиб, саралашни ўзбекистонликлардан олдинроқда якунлади ва ЖЧ—2018 плей-оффига ўйнайдиган бўлди.
Плей-оффда Сурия Австралия билан икки марта 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Фақатгина қўшимча дақиқаларда Сурия яна 1 та гол ўтказиб юборди. У ҳам бўлса, ўзбекистонлик ҳакам Сурия футболчисини майдондан четлатганидан кейин содир бўлди.