Зимбабведа 15 ноябрь куни ҳарбий тўнтариш юз берди ва мамлакатнинг 93 ёшли президенти Роберт Мугабе ҳокимиятдан четлатилди. У амалдаги давлат раҳбарлари орасида ёши энг каттаси ҳисобланар эди. Шу муносабат билан «Коммерсантъ» жаҳоннинг энг кекса етакчилари фотожамланмасини тақдим этди.
Роберт Мугабе, 93 ёшда, 1987 йилнинг 31 декабрида Зимбабве президентлиги лавозимини эгаллаган.
Елизавета II, 91 ёшда, 1952 йилнинг февраль ойида Буюк Британия қироллиги тахтига ўтирган.
Беджи Каид ас-Себси, 90 ёшда, 2014 йил 31 декабрда Тунис президенти сифатида иш бошлаган.
Ким Ён Нам, 89 ёшда, 1998 йил 5 сентябрдан буён КХДР Олий халқ мажлиси президиуми раиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)