14 ноябрь куни соат 04:00 ларда Тошкент вилоятининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудида 1999 йили туғилган икки ўсмир Малайзия элчихонаси ходимининг велосипедини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Туман ИИБ баёнотига кўра, Токшкент темир йўл транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари 700 минг сўм турадиган велосипедни олиб қочиб кетган. Ўғриликда улар металл кесувчи предметдан фойдаланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-2-моддаси «б» банди бўйича (ўғрилик) иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)