Фотогалерея: Италия термасини кўзларидаги ёш билан тарк этган Буффон
Италия термасининг алмаштириш қийин бўлган дарвозабони Жанлуижи Буффон Россия—2018 мундиалидан кейин бош жамоа билан хайрлашиши ҳақида кўп марта айтганди. Бироқ Италияга Россиядаги Жаҳон Чемпионатига бориш насиб қилмади.
Европа плей-оффида Швециядан енгилган «мовий гвардиячилар» 60 йиллик анъанани бузиб, мундиалдан четда қолди. Учрашувдан кейин дарвозабон Буффон кўз ёшларини тийиб тура олмади ва Италия термасини ёшларга қолдириб, ўзи уни тарк этаётгани ҳақида айтди.