«Барселона» ва Испания терма жамоасидаги ўйинлари орқали миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган Карлес Пуйоль 9 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюриб, «Бунёдкор» академиясида ёш футболчилар учун мастер-класс ўтказиб берди.
Карлес Пуйоль тушадиган «Пахтакор» — «Олмалиқ» ўйинига талабалар мажбуран жалб қилинаётгани айтилди
Кечга томон у «Пахтакор» стадионига ташриф буюриб, мезбонларнинг «Олмалиқ»қа қарши учрашувини томоша қилди. Ўйин олдидан эса стадионга келган футбол мухлисларига совғалар улашди.«Sports.uz» нашри Карлес Пуйолнинг «Пахтакор»га келиши ва стадион томон ошиқаётган мухлислар ижросида лавҳа тайёрлади. Бунда «Sports.uz» «Карлес Пуйоль билан ҳам стадионни тўлдира олмадик», — сарлавҳаси билан чиқиш қилган.
Изоҳ (0)