Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳудудида 2017 йилнинг май ойида муқаддам судланган Феруза Турсунова фуқаро Рухшона Шукурованинг ишончига кириб, унга Нурафшон кўчасидаги кўп қаватли уйлардан хонадон олишда ёрдам беришини ваъда қилган. Бунинг учун бирламчи бадал пулларини тўлаш лозимлигини тушунтирган ҳолда алдов йўли билан ундан 3 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов даврида Феруза Турсунова яна бир нечта фуқароларга нисбатан ҳам худди шундай жиноятларни содир этганлиги, яъни у, фуқаролар С.Султанова, Н.Жабборова, Х.Комилова ва Д.Normaтовнинг ишончига кириб, алдов йўли билан улардан жами 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритганлиги аниқланган.Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчиларнинг исми фамилияси ўзгартирилган.