Россиянинг Ярославль вилоятида «Олтин ҳалқа» бўйлаб сафар қилаётган екатерингбурглик йўловчилар бўлган экскурсия автобуси юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ростов вилояти касалхонаси бош врачи Наталья Овечкинага кўра, авариядан сўнг 15 бола ва икки катта ёшли одам, жами 17 киши касалхонага ётқизилди.
«Автобус ҳайдовчиси оғир ҳолатда. Қолганлар ўрта даражада жароҳат олган» — деди Наталья Овечкина.
Автобусда 44 киши бўлгани, улардан 38 нафари болалар эканлиги билдирилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, авария юк машинаси ҳайдовчиси айби билан содир бўлди.
Изоҳ (0)