Саудия Арабистонида коррупция билан кураш бўйича тузилган қўмита томонидан 11 нафар шаҳзода, бир нечта вазир ва ҳукуматнинг 38 нафар собиқ аъзоси қўлга олингани ҳақида 5 ноябрда маълум бўлган эди. Қўмита 4 ноябрда тузилган ва уни меросхўр шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошқармоқда.

Фото: Tjournal

TJournal’нинг ёзишича, қўлга олинганлар мамлакат пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги Тҳе Ritz Carlton номли беш юлдузли меҳмонхонага жойлаштирилган. Меҳмонхонада бўлган меҳмонларга буюмларини йиғиштириб, чиқиб кетиш буюрилган, шундан сўнг у ерга қўлга олинганлар ва қўриқчилар жойлаштирилган.

Фото: Tjournal

Фото: Tjournal

Манбаларга кўра, бундай олий мансабли шахсларни қамоқхонага жўнатиш уларни камситиш бўлади. Шунинг учун 492 та хона, бир нечта ресторан, ҳовузлар ва кўнгилочар хоналарни ўз ичига олган ҳашаматли меҳмонхона вақтинча «олтин қафас»га айланди. Шаҳзодалар ва вазирларнинг айби исботланса, уларнинг шу ерда қолиши ёки қолмаслиги номаълум.

Фото: Tjournal

Фото: Tjournal

Фото: Tjournal

Фото: Tjournal