70 йил аввал дунёдаги энг катта гидросамолёт Hughes H-4 Hercules биринчи ва сўнгги марта ҳавога кўтарилди, деб ёзади «Газета.ru».
Учар қайиқ миллиардер, авиатор, муҳандис, продюсер ва режиссёр Говард Хьюз томонидан яратилган эди. Мартин Скорсезенинг 2004 йилда Леонардо ДиКаприо иштирокида суратга олинган «Авиатор» фильми айнан у ҳақда ҳикоя қилади.
Ҳаво кемасининг ягона нусхаси елим тахтадан ясалиб, ҳар бири 3000 от кучига тенг саккизта двигатель билан жиҳозланган эди. Қулочи 97,4 метр бўлган қанотлари 2017 йил майигача дунёда энг катта бўлиб қолди.
Hercules Иккинчи жаҳон уруши даврида трансатлантик рейсларни амалга ошириш учун транспорт самолёти сифатида қурилган, амм0 1947 йилдагина битказилган. Хьюз 1947 йил 2 ноябрь куни самолётда ягона парвозини амалга ошириб, Лос-Анжелес қирғоқлари бўйлаб 21 м баландликда қарийб 1,6 км масофани босиб ўтди.
Хьюз 1976 йилда вафот этгунига қадар самолёт двигателини ҳар ойда ишлатиб турди. Айни пайтда эса у Орегон штатидаги Evergreen International Aviation музейида сақланмоқда.
Изоҳ (0)