Москванинг «Домодедово» аэропортидан Туркия томон йўлга чиққан самолёт Украинанинг шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Украина миллий полицияси раҳбарининг Одесса вилояти бўйича маслаҳатчиси Руслан Форостяк баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Самолёт бортида эгасиз сумка топилиши фавқулодда вазиятга сабаб бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ахборотига кўра, парвоз чоғида йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис этаётганидан нолиган, сўнг узоқ муддатга ҳожатхона кабинасига кириб кетган.
Экипаж йўловчининг шубҳали ҳаракатларини инобатга олган ҳолда кабинани текширувдан ўтказган ва у ерда яшириб қўйилган сумкани топган.
Шундан сўнг экипаж Одесса халқаро аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолёт муваффақият билан қўнган.
Украина чегара хизмати кинологлари самолёт бортини текширувдан ўтказди. Полиция сумкада шубҳали ҳеч нарса топмади.
Ўзини шубҳали тутган Литва фуқароси билан ҳозир Украина хавфсизлик хизмати ходимлари суҳбат олиб бормоқда.
Изоҳ (0)