Ғарб нашрлари экспертлари iPhone X’ни Apple тарихидаги энг яхши смартфон деб баҳоламоқда. Танқидчиларнинг фикрига кўра, бу гаджетда деярли ҳамма нарса идеал даражада, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
The Verge мутахассислари гаджетга жуда юқори баҳо берди, айниқса унинг дизайни ва OLED-экрани эътирофга сазовор бўлди. Улар айтган камчиликлар қаторида дастурлар экран ўлчамига яхши тушмаслиги бор.
FaceID борасида кўплар ёрқин Қуёш нурлари ёки ёритгич остида бу функция ишламай қолишини таъкидлади.
Wired нашри эксперти смартфоннинг ташқи кўриниши ва ихчам ўлчамларини қайд қилиб ўтди.
Digital Trends танқидчилари флагман жорий йилда харид қилиш учун энг яхши iPhone бўлганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)