UzReport ва Futbol-TV телеканаллари директори ҳисобланган Равшан Жўраев ЎФФ Ижроқўми аъзоси сифатида таништирилди. Бу ҳақдаги хабар ташкилот сайтида кўриниш берди.
Шу тариқа Ижроқўм аъзолари сони 11 кишига етди. ЎФФ президентлиги учун сайловлардан кейин 1 та вакант жой пайдо бўлиб қолганди. Уни айнан Равшан Жўраев тўлдиргани айтилди.
ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ижроқўмнинг янги аъзосини табриклар экан, UzReport ва Futbol-TV телеканаллари ПФЛ ҳамда ЎФФ билан катта лойиҳаларни амалга оширишига умид билдирди.
ЎФФ Ижроқўми аъзолари
- Умид Аҳмаджонов — ЎФФ президенти
- Шоакром Исроилов — ЎФФ биринчи вице-президенти
- Ачилбай Раматов — ЎФФ вице-президенти
- Пўлат Бобожонов — ЎФФ вице президенти
- Рустам Қурбонов — Спорт қўмитаси раиси
- Бобур Шодиев — «Пахтакор» президенти
- Мурод Алиев — «Бунёдкор» бош директори
- Мансур Ражабов — «Локомотив» президенти
- Комил Ярашев — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори
- Наримон Жалолов — Футбол фахрийлари кенгаши раиси
- Равшанхон Жўраев — UzReport ахборот агентлиги бош директори
UzReport ахборот агентлиги 1999 йил ташкил топган. 2014 йил агентлик қошида UzReport, 2017 йил эса Futbol-TV телеканаллари ташкил қилинди. Мазкур телеканаллар ҳозиргача футбол бўйича Анлгия ва Испания чемпионатлари, шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини харид қилган. Ўтган йил Евро—2016 мусобақасини тўғридан-тўғри кўрсатган.
Изоҳ (0)