Мавсум аввалида Уэйн Рунини сафига қўшиб олган «Эвертон» хавфли зонага тушиб қолди. Жамоа 10 турдан кейин бор-йўғи 18-ўринни эгаллаб турибди.
Муваффақиятсиз старт сабаб Рональд Куманни истеъфога чиқарган «Эвертон» кеча — 29 октябрь куни «Лестер» майдонига ташриф буюриб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур ғалаба «Лестер»ни турнир жадвалида 11-ўринга олиб чиқди.
Бунгача «Лестер» ҳам бош мураббий Крейг Шекспирни истеъфога чиқарган бўлиб, вақтинча бош мураббий Майкл Эпплтон бошқарувида икки ғалабага эришганди. Шундан кейин раҳбарият «Монако» афсоналаридан бири Клод Пюэлни янги бош мураббий сифатида таништирди. Кўриниб турибдики, франциялик мутахассиснинг «Лестер»даги дебюти муваффақиятли чиқди.
«Монако» афсоналаридан бири Клод Пюэль Раньери чўққига олиб чиққан «Лестер»га бош мураббий бўлди
Англия Премер-Лигаси 10-тур беллашувлари 29 октябрь, якшанба«Брайтон» — «Саутгемптон» 1:1
Голлар: Стивен Дэвис, 7 (0:1). Гленн Мюррей, 52 (1:1).«Лестер» — «Эвертон» 2:0
Голлар: Жейми Варди, 18 (1:0). Дэмарей Грей, 29 (2:0).30 октябрь, душанба«Бёрнли» — «Ньюкасл» — 01:00
Изоҳ (0)