Қатар Юлдузлар Лигасида фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов 6-турда дублга эришди.
У тўп сурадиган «Ас-Сайлия» клуби аутсайдер мақомидаги «Қатар СК» майдонига сафар этиб, йирик ғалабага эришди. Абдухолиқов ҳисоб очувчи голга муаллифлик қилган бўлса, 2-таймда пенальтини аниқ амалга оширишга муваффақ бўлди.
6 та ўйиннинг барчасида майдонга тушган Абдухолиқов 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Шуларнинг 2 таси пенальти маҳсулидир. Қатар Юлдузлар Лигасида 11 та голи бор Ал-Араби тўпурар бўлиб турибди. Абдухолиқов эса ундан кейин иккинчидир.
Мазкур турда яна бир ўзбекистонлик футболчи — Санжар Турсуновнинг «Ал-Ҳарайтият» клуби 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Айни пайтда «Ас-Сайлия» 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Ал-Ҳарайтият» 7-ўринга жойлашган. Лигада Сардор Рашидовнинг собиқ жамоаси, ўтган мавсум якунларига кўра, 2 та клубнинг бирлашишидан ҳосил бўлган «Ал-Дуҳайл» пешқадамлик қилмоқда.
Қатар Юлдуздар Лигаси 6-тур беллашувлари 28 октябрь, шанба
Изоҳ (0)